Зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ошган. Бу жиноятлар натижасида зўравонлик қурбонлари 137 фоизга ортган. Бунда болаларнинг аксарият ҳолатда зўравонликка учраётгани бегона шахслар томонидан бўлмоқда.
7 ёшгача зўравонликка учраган болалар 1,3 фоизни, 16 ёшгача бўлганлар 17 фоизни ва 18 ёшгача бўлганлар 6 фоизни ташкил этади.
Бу ҳақида Бош прокуратуранинг катта прокурори Лайло Файзимуродова ЎзАга маълум қилган.