Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро M.А.нинг ишончига кириб, уни Қарши шаҳридаги “Турон” нодавлат университетига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Н. фуқаро С.Ш.ни 3 900 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, муқаддам 3 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.