Ўзбекистон президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:
ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш миқдорини 50 фоизга ошириш;
ҳарбий хизматчиларга ва ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқароларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида уларнинг календар ҳисобдаги ҳарбий хизмат муддатига мувофиқ дастлабки бадал миқдорини ошириш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Қуролли кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларнинг сўровномасига асосан ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясининг оширилган тўловлари бўйича харажатларни амалга ошириш учун давлат буджетидан зарур маблағлар ажратади, 2024-йилдан бошлаб зарур маблағларнинг давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини таъминлайди.
Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.