Япония Фаластин — Исроил ўртасида бошланган янги можаро даврида илк бор ҲАМАСнинг тўққиз нафар аъзоси ва уларга алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
ҲАМАСни молиялаштиришга ёрдам берган тўққиз киши ва уларнинг компаниялари санкциялар остига тушган.
“Қора рўйхат”даги жисмоний ва юридик шахсларнинг Япониядаги активлари музлатилади: эгалари улардан фойдалана олмайди.
Санкцияга қўйилган тўққиз киши Фаластин, Судан, Миср ва Иордания фуқаролигига эга бўлиб, улардан бири Туркия—Иордания фуқаролигига эга.
Тҳе Wall Street Journal’нинг ёзишича, кўплаб давлатлар, жумладан, Исроилнинг ўзи ҳам билвосита ҲАМАСга молиявий ёрдам кўрсатган.