Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Қайд этилишича, элчихонага келиб тушаётган маълумотларга қараганда, мамлакатда бўлаётган можароли воқеаларга ижтимоий тармоқларда ноўрин муносабатлар билдирилиб, унда турли хилдаги акцияларга чиқишга чақириқлар пайдо бўлмоқда.
Шуни эслатиб ўтамизки, бўлаётган вазиятга ҳар қандай фикр билдириш ва уни муҳокама қилиш Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари томонидан қаттиқ назоратга олинган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, барча юртдошларимизга турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
972 54 485 1397