Бугун, 2 ноябр куни Ўзбекистондаги деярли барча банклар АҚШ долларини 12 300 – 12 310 сўмдан сота бошлади. 2023 йилнинг биринчи иш кунидаги курс бундан роппа-роса 1000 сўмга (9 фоиз) арзонроқ эди.
Долларнинг сўмга нисбатан айирбошлаш курси биринчи марта 12 300 сўмдан ошди.
2 ноябр куни Ўзбекистондаги аксарият тижорат банклари 1 АҚШ долларини 12 300 – 12 310 сўмдан сота бошлади.
Шунингдек, банкларда 1 АҚШ доллари учун 12 195 – 12 245 сўмлик диапазондаги харид курслари амал қилмоқда.
12 300 сўмдан пастроқ сотув курсини фақат Octobank (собиқ Равнақбанк) белгилаган: 12 270 сўм.
Долларни сўмга айирбошлаш бўйича энг яхши курсни эса СҚБ ва БРБ таклиф этмоқда: 12 245 сўм.