Транспорт оқимини самарали бошқариш тизими йўқлиги сабабли тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 — 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортган. Оқибатда секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газлар ҳажми, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.
Тошкент тирбандликлари ортиқча ёқилғи сарфи ва экология ифлосланишига сабаб бўлмоқда
