Колумбияда қиймати 20 миллиард доллар бўлган чўкиб кетган кемани қирғоққа олиб чиқиш ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда New York Post нашри.
Испаниянинг Сан-Хосе галеони 20 миллиард долларлик олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошларни олиб юрган.
Энди уч асрдан буён сув тубида ётган, 20 миллиард доллар бойлиги бор кема кимга тегишли эканлигини аниқлаши ҳуқуқшуносларнинг ихтиёрида.
Мамлакат президенти Густаво Петро Сан-Хосе галеонини Кариб денгизидан имкон қадар тезроқ олиб чиқишни буюрмоқда, деди мамлакат маданият вазири Bloomberg агентлигига.
У президентлик муддати тугагунга қадар, яъни 2026 йилга қадар Испания ҳарбий-денгиз кучларининг 62 қуролли 3 устунли галеонини қирғоққа қўйишни мақсад қилган. Шу мақсадда президент давлат ва хусусий капитални ўзида мужассам этган корхона ташкил этиб, ишни охирига етказмоқчи.
“Бу президент маъмуриятининг асосий мақсадларидан биридир”, – деди у.
600 кишилик экипажи бўлган Сан-Хосе галлеони 1708 йил 8 июлда инглизлар билан Испания ворислиги уруши пайтида чўкиб кетди. Кўп йиллар давомида денгиз тубидаги хазина афсонага айланган. Чунки унинг қаерда эканлиги аниқ номаълум эди.
Сув остида қолган кема 2015 йилда топилган ва суратга олинган.