Бугун, 8 ноябр куни ижтимоий тармоқларда HUMO тўлов тизимидаги банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тўлов тизими матбуот хизматининг хабар беришича, нақд пул ечиш амалиёти бўйича ўтказилган мониторинглар натижасига кўра, нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабабли ушбу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчирилиши мумкин.
Аммо бундай ҳолатда ҳам вақтинча ўчириладиган банкоматлар сони республикада ўрнатилган умумий банкоматларнинг 30 фоизидан ошмайди.
Шунга кўра, ижтимоий тармоқларда HUMO банкоматларининг нақд пул бермаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган.
Шунингдек, ишлаётган банкоматлар орқали карталардан пул ечиш амалиёти одатий тарзда давом этаётгани маълум қилинди.