Италиянинг Пегасо университети олимлари Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилиш қандли диабет ва семизликдан азият чекадиган одамларда қондаги инсулин миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беришини айтди.
Тадқиқотда ўртача тана массаси индекси 35,8 бўлган 62 нафар кўнгилли иштирок этди. Тажриба иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган: бири Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилган, иккинчи гуруҳ эса оддий овқатлар истеъмол қилган.
Тадқиқотчилар қон тестларини ўтказишди ва иштирокчиларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришди. Тадқиқот охирида яна қон тестлари ўтказилди.
Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилган иштирокчиларда инсулин даражасининг пасайиши кузатилди.
Шу тариқа сабзавот, меваларлар ва балиқларни ўз ичига олган Ўрта ер денгизи парҳези инсулин даражасини назорат қилишда самарали экани маълум бўлди.