Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов  ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди

Фурқат Сидиқов 2023 йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини бошлаган эди. Август ойида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланган эди.

Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. «UzDaewoo Electronics» ҚКда бош мутахассис (1993−1995), президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида ишлаган.