Булоқбоши тумани ҳокимлиги бюджет пулидан 319,9 млн cўмлик автомобилъ сотиб олди

Октябрь ойида “UzAuto Motors” компанияси янгиланган Chevrolet Captiva-5 автомобили сотувга чиқарилишини эълон қилди.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимлиги жорий йил 3 ноябрь куни 319,9 млн сўмга Captiva-5 автомобилини сотиб олиш учун “UzAuto Motors” компанияси дилери билан шартнома тузган. Шартнома давлат харидлари порталида келтирилган.

Маълумот учун, ушбу автомобил хариди учун Бўлоқбоши тумани ҳокимлигида нега эҳтиёж пайдо бўлгани, сотиб олиш учун ҳокимнинг қарор ёки фармойиши давлат харидлари порталига илова қилинмаган.