Лазер жарроҳлиги ёрдамида кўз ўткирлигини тўлиқ тиклаш мумкинми?

Афсуски йўқ. Гарчи кўпчилик бунга ишонса ҳам, лазер коррекцияси барча муаммоларнинг ечими эмас.

Операция давомида лазер таъсирида шох парда тўқималарининг бир қисми буғланади ва шох парда текисланади, унинг шакли тўғирланади ва кўриш аниқроқ бўлади.

Лекин лазер касалликнинг пайдо бўлиш сабабларига таъсир қилмайди. Яъни, масалан, кўзнинг тубида дегенератив жараёнлар аллақачон бошланган бўлса, у ҳолда лазер ҳеч қандай ёрдам бермайди.