ДХХ “Бек Барака” бозори директори ўринбосарини қўлга олди

ДХХ “Бек Барака” бозори директори ўринбосарини қўлга олди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлган.

У ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ўтказилган фаол тадбирда ушланди.