Исроил ҳарбийлари якшанба куни Ғазодаги энг йирик Аль-Шифа касалхонасидан болаларни эвакуация қилишга тайёрлигини маълум қилди. Фаластин расмийларига кўра, икки янги туғилган чақалоқ аллақачон вафот этган ва ҳудудда ёқилғи тугаганидан кейин яна ўнлаб чақалоқлар хавф остида.
Гуманитар вазият ёмонлашгани сабабли, Ғазо чегара бошқармаси якшанба куни Мисрга борадиган «Рафаҳ» ўтиш жойи хорижий пасспорт эгалари учун қайта очилишини айтди. Иордания, шунингдек, анклавдаги дала касалхонасига қўшимча ёрдамни ҳаво билан етказди, деб хабар беради «Рейтер» агентлиги.