Сатурннинг йўлдошида ҳаёт учун зарур моддалар аниқланди

Олимлар Сатурннинг йўлдоши Энцеладеда ҳаёт учун зарур бўлган кимёвий моддалар мавжудлигини аниқлашди.

Энцеладе Сатурннинг олтинчи энг катта йўлдоши ҳисобланади. У қалин муз қобиғи билан қопланган ва остида океан мавжуд.

Тадқиқот давомида муздаги ёриқлардан оқиб чиқаётган гейзерга ўхшаш сув оқимлари аниқланди. Коинот чанг анализатори уларнинг таркибида учувчи моддалар, жумладан, карбонат ангидрид, сув буғи ва углерод оксиди аралашмаси борлигини кўрсатди. Кам миқдордаги молекуляр азот, оддий углеводородлар ва мураккаб органик моддалар ҳам аниқланган.

Олимлар Энцеладеда аммиак ва ноорганик фосфор мавжудлигини таъкидлашди. Улар Рэнфилд коэффициентини ҳам ҳисобга олишди – углерод, азот ва фосфор нисбати, ҳаётнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади