Европа Иттифоқи Ғазода гуманитар «пауза» эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеф Боррель маълум қилди.
Европа Иттифоқи ўз баёнотида Ғазода чуқурлашиб бораётган гуманитар инқироздан чуқур хавотирда эканлигини таъкидлади.
“Европа Иттифоқи ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар йўлакларни ташкил этишга чақиради”, — деди Европа Иттифоқи олий вакили.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Исроилга тўсатдан ҳужум қилинди. Ғазо сектори ҳудудидан йирик реактив снарядларлар билан отиш бошланди. Исроил Ғазо секторига уюштирилган йирик ракета ҳужумидан сўнг мамлакатда уруш ҳолати эълон қилди.