Японияда денгизости қояларида юз берган портлашдан кейин пайдо бўлган қоя парчаси, пойтахт Токиодан 1200 км узоқликда бўлиб, Иккинчи Жаҳон урушининг энг авж нуқтаси бўлган Iwoto номли оролда жойлашган.
Тинч океанининг ғарбидаги Японияга қарашли Ogasawa оролига уланиб кетган тахминан 100 метрлик янги орол ўтган ойда вулқон отилиши натижасида юзага келди.
Орол атрофида кузатувлар олиб борган Япония Метеорология Институти тадқиқотчилари суратга олган тасвирларда қуюқ туман, бир-икки дақиқа ичида юз берган портлашларнинг 50 метргача баландликка кўтарилган лавалар кўзга ташланади.
Токио Университетидаги илмий тадқиқотлар марказида фаолият олиб борувчи Фукаши Маено орол борасидаги ўз изланишларида вулқон отилиши натижасида ҳавода учаётган қояларни ҳамда денгизда сузиб юрган жигарранг тошларни кўрганини айтди. Маенонинг таъкидлашича, мазкур ҳудудда ўтган йил июль ойидан буён вулқон отилишилари давом этаётгани сабабли орол атрофлари кенгайиши тахмин қилинмоқда.