Туз истеъмолини камайтириш қон босимини пасайтиришда самарали таъсир кўрсатади – тадқиқот

Вандербильт университети тиббиёт маркази ва Бирмингем университети олимлари туздан воз кечиш қон босимини самарали равишда пасайтириши мумкинлигини исботлашди.

Синовларда 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган 213 киши иштирок этди, улар бир неча гуруҳларга бўлинган. Биринчи гуруҳ юқори натрийли таомларни (кунига 2200 миллиграмм), иккинчиси эса паст натрийли маҳсулотларни (кунига 500 миллиграмм) истеъмол қилди. Бир ҳафта ўтгач, иккала гуруҳ ҳам парҳезга ўзгартириш киритишди.

Тузни истеъмол қилиш камайтирилганда, систолик қон босими юқори натрийли парҳезга нисбатан 7-8 миллиметр симобга ва оддий парҳезга нисбатан эса олти миллиметр симобга камайди. Буни тез-тез қўлланиладиган юқори қон босимига мўлжалланган дориларнинг таъсири билан солиштириш мумкин. Мазкур парҳез иштирокчиларнинг 72 фоизида ижобий таъсир кўрсатди.

Юқори қон босими бутун дунё бўйлаб турли касалликларнинг асосий сабабларидандир. Гипертония юрак етишмовчилиги, юрак хуружи ва инсультга олиб келиши мумкин, чунки у томирларга қўшимча босим ўтказади, деб хабар беради lenta.ru.