Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун “PAYNET CRYPTO” МЧЖга лицензия берилди.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Агентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.