“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали бошлиғи, муқаддам судланган шахс мазкур корхонанинг Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг доллар талаб қилган.
ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.