Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ақлли роботлар об-ҳаводаги ўзгаришларни олдиндан тахмин қила олади ҳамда табиий офатлардан огоҳлантириш хусусияти билан одамлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Google нинг сунъий интеллектлар устида иш олиб борувчи ширкати DeepMind нинг ишлаб чиқарган навбатдаги ақлли робот модели сентябрь ойида Канадада рўй берадиган довулнинг қайси ҳудудгача кириб боришини уч кун аввал тахмин қилди.
Об-ҳаво маълумоти кейинги йилларда янада аниқ бериладиган бўлди. Олимлар, сунъий интеллектларнинг берган тахминий маълумотларига асосланиб, табиат ҳодисаларини таҳлил қилиш тезлиги ва салоҳияти ҳозиргача фойдаланиб келинган технологиялардан катта фарқ қилишини таъкидлашмоқда.
Тўғри тадқиқ қилинган об-ҳаво маълумоти, эрталаб кўчага чиқишда қандай кийинишни белгилаш билан биргаликда, сел ёки юқори даражадаги иссиқлик ортидан кескин ҳаво совуши кузатиладиган ҳудудларда одамларга берилган маълумотга қараб тайёргарлик кўришларида жуда қўл келади.