Геомагнит бўрони, зилзилалар частотаси ва иқлим ўзгариш катаклизмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик…

Ерда иқлим ўзгариши, океанларнинг ҳароратни юқори тортиши, уларнинг исишига, қутб қалпоқчаларидаги музликларнинг шиддат билан эришига, океан сатҳи бироз кўтарилиши, ой тортиш кучи таъсирида тўлқинларнинг баландроқ тебранишига олиб келяпти.

Жараёнлар бир-бирига шу қадар боғлиқки, океан сувининг исиши атмосферада юқори босимли майдонларни кенгайтириб, унинг фаоллашиши учун параллел равишда циклоник жараёнларни ҳам кўпайтирмоқда.

Марказида атмосфера босими ўтмишдош циклоник жараёнлардан фарқли паст босимли атмосфера соҳаларининг фаоллашуви океан тўлқинларини кескинлаштириб, ундаги энергияни ошириб юбормоқда. Унинг иссиқлиги стратосферага томон «улоқтирилмоқда».

Океан суви энергияси, айниқса, юқори 300 метрлик фаол қисмида тўлқин тебранишлари сейсмик фаол ёриқларда энергиянинг жунбушга келиши, ер силкинишлари, зилзилалар сонини бирмунча ортишига сабаб бўлмоқда. Хитойлик тадқиқотчилар бу тўғрисида илмий ҳамжамиятга кўплаб илмий тадқиқот натижаларини тақдим этишмоқда.

Йил боши январь ойларида каналимизда сайёрада иқлим ўзгариши, геомагнит бўронлари ҳамда зилзилалар фаоллашиши ўртасида жуда яқин ўхшашликлар борлиги ҳақида таъкидлаб, сайёра нафақат иқлим катаклизмлари, балки, кучли зилзилаларга ҳам тайёрланиши ҳақида айтиб ўтилганди.

Шундай, мазкур параллел бир-бирига боғлиқ табиат ҳодисалари ўз-ўзидан рўй бермаяпти. Нафақат, Ерда балки, қўшни Марс ҳамда Юпитер, Сатурн, Венера сайёраларида ҳам сўнги 5-6 йилликда ғайритабиий ҳодисалар сони ортиб бормоқда. Барча ўзгаришларни астрономик сабаблар келтириб чиқараётгани ойдинлашмоқда.