Компютер томографияси 22 ёшгача бўлганларда қон саратони хавфини оширади

Белгия, Дания, Франция, Германия, Испания, Швеция ва бошқа мамлакатлардан келган халқаро олимлар гуруҳи компютер томографияси ёшларда қон саратони хавфини ошириши мумкин деган хулосага келди. Тадқиқот натижалари Nature Medicine журналида чоп этилди.

Муаллифлар ҳаёти давомида камида битта компютер томографияси текширувидан ўтган 22 ёшгача бўлган бир миллионга яқин одамнинг маълумотларини таҳлил қилдилар. Бунинг учун тўққиз мамлакатдаги 376 та касалхонанинг тиббий маълумотлари текширилди. Иштирокчилар тахминан саккиз йил давомида кузатилган, баъзи субъектлар эса биринчи компютер томографиясидан кейин тахминан 20 йил давомида кузатилган.

Мутахассислар компютер томографияси қон саратони ривожланиши билан боғлиқлигини аниқладилар. Хусусан, ўртача саккиз миллиграмм дозада битта компютер томографияси болаларда қон саратони эҳимолини 16 фоизга оширади. Худди шунингдек, суяк илиги нурланишининг 100 миллиграмм дозалари бу касаллик хавфини уч баравар оширади. Aгар топилмалар мутлақ хавфга айлантирилса, компютер томографиясидан ўтадиган ҳар ўн минг бола учун текширувдан кейин 12 йил ичида бир ёки иккитасида саратон касаллиги ривожланиши мумкин.