Япон балиқлари яшайдиган аквариумлар аслида улар учун энг ёмон жой. Чунки уларга сақланадиган аквариумида зарур кислород мавжуд эмас.
Ўрдакларга меҳрибонлик қиламан деб, уларга егулик бермоқчи бўлганлар диққатига! Бу ишни асло қила кўрманг, чунки уларнинг ўзларининг доимий егуликларидан бошқа бирор нарса билан озиқланиши соғлик жиҳатидан зарарли ҳисобланади.
Филлар ўз танасидаги ажинсимон чизиқлардан чивин ҳамда пашшаларни ҳайдаш учун фойдаланишади.
Жуда аччиқ бирор нарса егандан кейин чой қошиқда шакар истеъмол қилиш аччиқликни кетказади.
Германияда кўпчилик қариялар уйларининг олдида сунъий автобус бекатлари мавжуд. Сабаби, хотираси заиф кексаларнинг қариялар уйидан кетиб қолмаслиги учундир.
Жуда кўп қутб айиқлари оқсоқ ҳисобланади.
Хитойда дунёга келган чақалоқлар туғилганиданоқ бир ёш деб ҳисобланадилар.
Ариларнинг боши устида 3 та кичик, ўнг томонида 2 та катта, жами 5 та кўзлари бор.
Сингапурда сақич чайнаш ва сотиш тақиқланган.
Жирафа тили ёрдамида қулоқларини ҳам бемалол тозалай оладиган жонзотдир.
Қадимги Мисрликлар мушуклари ўлса, қошларини таги билан юлган ҳолда аза тутишган.
Қулоқ ва бурнимиз ҳаётимиз давомида ўсиб боради, бироқ кўзлар эмас.
Бир Америка долларининг ўртача «умри» 18 ой ҳисобланади.
Чилидаги Атажама чўлига бугунгача бирор марта ҳам ёмғир ёғмаган.
Дунёнинг энг узун дарахти бўлган Гиперионнинг ўсадиган жойи бир неча олимгагина маълум бўлиб, бошқа ҳеч ким билмайди.
Тимсоҳлар тилларини ташқарига чиқара олмайди.
Бир томчи денгиз суви таркибида миллионлаб бактерия ҳужайраси, юз минглаган ўсимлик моддаси ҳамда ўн минглаб ҳайвон ҳужайраси мавжуд.