Қоғознинг пайдо бўлиши…

Қоғознинг пайдо бўлиши, сиз ўқиётган китоблар саҳифалари қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида қизиқарли маълумотлар


Қоғоз бу хамир ҳолига келтирилган, турли дарахтлардан ишланадиган, ёзув ёзишда фойдаланиладиган, юпқа, қуритилган барглардир. Тарихдан барчамизга маълумки, қоғоз илк бор Хитойда пайдо бўлган дейилади. Аслида милоддан аввалги тўрт мингинчи йилларда “Папирус” номли дарахтнинг танаси маълум ўлчамда кесилиб, бир тахта устига тизилган ҳамда сув сепилган ҳолда эзиб, ивитилиб қоғоз ҳолатига келтириларди. Шунингдек, ҳайвон терисидан ишланган қоғозлардан ҳам маълум муддат фойдаланилган.

“Паршуман” номли қоғоз бугунги кунда ҳам ишлатиладиган, ёзув ёзиш, расм чизишда жуда қулай бўлган қоғоз тури ҳисобланади. Қоғоз илмнинг ва маданиятнинг кенг тарқалишида ниҳоятда муҳим роль ўйнагандир. Бугунги кунга келиб қоғозлар илмий тадқиқот ишларида, таълим тарбия муассасаларида, турли нашриётларда, газета журнал ҳамда қоғоз пуллар ишлаб чиқарилишида, ошхонада ва яна кўп жойларда эҳтиёж сезиладиган маҳсулот саналади. Олдинлари қоғозлар камлиги туфайли дунёнинг барча ерида жуда бебаҳо қараларди. Сўнгра қоғоз ишлаб чиқариш кўпайгач, аввалгидек эътиборга эга бўлмай қолди.

Бироқ кейинги йилларда қоғоз ишланадиган дарахтлар турининг камайиб кетиши натижасида, қолаверса, ўлкаларда иқтисодий ҳолатнинг салбий томондан ўзгариши цингари бир қанча сабаблар қоғознинг қийматини яна оширди. Айниқса, мусулмон ўлкаларда қоғозни илм воситаларидан зарурий бир восита дея жуда қадрланади. Қоғозни айнан ким ихтиро қилгани аниқ эмас. Хитойлик Цайи Лун томонидан ўйлаб топилган деган маълумот ҳозирча тахмин сифатида қаралади. Ушбу кашфиётдан ҳозиргача орадан икки минг йил ўтди. Хитойдан ташқари илк бор Самарқандда қоғоз ишлаб чиқарилди.

Яқин Шарқда Аббосий ҳукмдорлардан бўлган Хорун Рашид даврида 754 йилда Бағдодда қоғоз ишлаб чиқарувчи марказ қурилганди. Мусулмон оламидан 400 йил кейин қоғознинг мавжудлигидан хабардор бўлдилар. Кейинчалик, Мисрда, Шомда ҳам қоғоз фабрикалари қурилди. Жанубий Африка мусулмонлар томонидан фатҳ қилингач, сўнгра Испанияга қилинган юришлар сабабидан қоғоз фабрикалари ушбу давлатларга ҳам етиб борган. Илк қоғоз ишлаб чиқарувчи машина Францияда ихтиро қилинган.

Вақт ўтиши билан мазкур қоғоз машиналари ҳам ривожланиб, ўзгариб борган. Қоғоз хамирининг ҳарорати, ўлчам ва оғирлиги каби хусусиятларини ҳам назорат қилувчи машиналар пайдо бўлди. Усмонлилар қоғозга бўлган эҳтиёжларини Ғарб орқали таъминларди. Авлиё Чалабийнинг “Саёҳатнома” асарида келтирилишича, Истанбулда Бизансдан қолган бир қоғоз фабрикаси топилган.


Қоғозларнинг турлари:
Ҳаётнинг турли ўринларида ҳар хил мақсадларда фойдаланилишига кора, қоғознинг хамирга айланишидаги моддалар аҳамияти, ўлчами каби хусусиятларига биноан қоғозлар турли хил ҳисобланади.

Ёзиш учун ишлатиладиган оддий, табиий қоғозлар.

Тозалашда ишлатиладиган қоғозлар.

Ҳар хил тамаки маҳсулотлари учун ишлатиладиган қоғозлар.

Муқова қоғозлари.

Картонлар.


Қоғознинг хомашёси ўтиндир. Қоғозлар игнабаргли юмшоқ ёки қаттиқ бўлган дарахтлар танасидан тайёрланади. Дарахтларнинг ўсиб, қоғоз учун фойдаланишга яроқли ҳолга келиши учун жуда кўп вақт зарур бўлади. Шни ҳисобга олган ҳолда ўлкалардаги ўрмон ҳудудларини асраш лозимдир. Иқтисодий жиҳатдан энг қулай бўлган қоғоз маҳсулотлари бугунги кунда сомон, қамиш ва кундурдир. Шунингдек, яна бир муҳим хомашё эски қоғозлар ҳисобланади. Қоғозлар сув ва сиёҳ каби моддаларга чидамли бўлиши керак.