Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди

Бугун, 19 ноябр куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр ва муҳаррир Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси маълум қилди. 

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.