Шу йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Ерда умумий ҳаво ҳарорати +2 даражадан юқорилади. Бу олимлар сайёра ва унинг экотизимлари учун ҳалокатли ва қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўнлаб йиллар давомида огоҳлантириб келаётган «хавфли чегара»дан юқоридир.
Коперник иқлим ўзгариши хизмати директори ўринбосари Саманта Бургесс Х тармоғида маълумотларга кўра, ўтган ҳафта жума куни глобал ўртача ҳарорат биринчи марта саноатлаштиришдан олдингидан 2 даражадан юқори бўлди.
Ушбу рекорд вақтинчалик ва бу дунё доимий равишда 2 даражадан юқори исиш ҳолатида эканлигини англатмайди, лекин бу сайёра тобора исиб бораётганидан ва иқлим инқирозидан дарак беради.
Жума кунги ҳаво ҳароратининг 2 даражадан ошиб кетиши Дубайда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича CОП28 конференцияси бошланишидан икки ҳафта олдин содир бўлди, бу ерда мамлакатлар иқлим бўйича Париж келишуви мажбуриятларини бажариш йўлида эришган ютуқларини баҳолайдилар.
Аммо мўтадил натижа сифатида кўриладиган 1,5 даража ҳарорат ҳам Ер учун чегара эмас: бу қийматдан ошиб кетган даражанинг ҳар бир қиймати сайёра учун янада оғирроқ оқибатларга олиб келади. 2 даражага исиши сайёрамиз қутб музликларининг қулаши ва маржон рифларининг оммавий нобуд бўлиши каби офатлар эҳтимолини оширади.
Сўнгги 150 йилликда сайёрада мавсум учун бу каби иссиқ ҳарорат ҳеч қачон қайд этилмаган.1850-1900 йиллардаги иқлимий даврга нисбатан ҳозиргача бирор бир кунда ерда суткалик ҳаво ҳарорати +2°С ликдан юқорига кўтарилмаган эди.