Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтаётган “Ҳукумат соати”да бензин тақчиллиги масаласига тўхталди.
Мирзамаҳмудовга кўра, бензин етишмовчилигини тақчиллик деб ҳам бўлмайди, лекин «жойларда манипуляция қилаётган заправкалар»га нисбатан чоралар кўрилмоқда. Айнан бунинг оқибатида тақчиллик сунъий келтириб чиқариляпти.
Шунингдек, вазир Россия томонидан бензин экспортига қўйилган тақиқнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида ҳам гапирди. Ушбу тақиқ Ўзбекистонга катта таъсир қилмади, чунки президент Шавкат Мирзиёевнинг октябр ойида Россияга ташрифи чоғида алоҳида келишувларга эришилган. Ҳозирги кунда Россия компанияларидан бензин олиб келиш бошланган, дейди вазир.