Ер усти метро линиялари остидаги тижорат биноларини сотиш ёки ижарага берилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер усти метро линиялари остидаги тижорат биноларини сотиш ёки ижарага беришини маълум қилди.

Ер усти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этиб, унинг камида 50 фоизи тадбиркорлар учун қўшимча даромад нуқтасига айланиши мумкин.

Синов тариқасида ўтган йилнинг ўрталарида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилди. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3- ва 4-станциялар оралиғида — аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинган.

Кейинчалик биринчи босқичда “Роҳат” айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса “Роҳат” айланма йўлидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган объектлар ташкил этиш режалаштирилган.

“Мазкур биноларни сотиб олиш ёки ижарага олиш нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан “анча ҳамёнбоп” бўлади. Бу ерда дўкон, қаҳвахона ва ўйин майдончалари ташкил этиш мумкин”, дейилади (https://t.me/burgutuzb/11369) ҳокимлик хабарида.