2024 йил 1 июлдан бошлаб битта автомобиль шинаси оғирлигидан (ҳар бир кг) келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 фоизи (990 сўм) миқдорида утилизация тўловини жорий этиш режалаштирилмоқда. Енгил автомобиль шиналари оғирлигидан келиб чиққан ҳолда (R13 дан R20 гача) тўлов 6200 сўмдан 16 200 сўмгача, юк автомобиллари учун (R16 дан R18 гача) 11 300 сўмдан 58 800 сўмгача бўлади.
Қайта ишлашдан тушган маблағлар «Яшил Макон» дастури ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, оғирлиги 10 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари учун республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларига юк автомашиналаридан етказилган зарарни ҳисобга олган ҳолда БҲМнинг беш баравари миқдорида (1,65 миллион сўм) йўл солиғи ундирилади. Маблағлар автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.