24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлис пайтида, соат тахминан 10 ларда «Янги Себзор» маҳалласининг раиси Шавкат Муродбеков ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига йиқилиб тушгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари воқеани тасдиқлаган. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини айтган. Шахси сир қолишини истаган манбанинг таъкидлашича, ҳокимиятда масъулларининг «мажлисбозлиги 40 кундан бери давом этмоқда». «Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз», деган у.