Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди биносида бўлиб ўтган навбатдаги очиқ суд мажлисида жиноий жарималарни ўз муддатида тўламаган 3 нафар фуқаронинг иши мазмунан кўриб чиқилди.
Аниқланишича мазкур фуқаролар жиноят содир этканликда айланиб, жарима жазоси тайинланган. Мазкур суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан жаримани ўз вақтида тўлаши юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ана шу вақтда қарздорлик, яъни давлат фойдасига ундириладиган жарима тўланмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Шундан сўнг ҳам бартараф этилмагани учун судга ижро усулини ўзгартириб беришга тақдимнома киритилди.
Бўлиб ўтган суд давомда фикр-мулоҳазалар атрофлича тингланиб, 1 нафарига қарздорликни тўлаши юзасидан муддат берилган бўлса, 2 нафар фуқарога озодликдан чеклаш жазоси тайинлади.