30 йилдан ортиқроқ вақт ўтгач, океаннинг биқинида жойлашган энг улкан муз тоғи ҳаракатга келди. А23 номли ушбу муз тоғи 1986 йилда Антарктиканинг бўлиниши натижасида вужудга келган бўлиб, муз ороли ҳолатига келганди. Тахминан, 4 минг км кв бўлган бу муз тоғи, Лондондан икки баравар катта ҳисобланади. Ўтган йилдан бошлаб тезлик билан ҳаракатлана бошлаган мазкур муз тоғи ҳозирда Антарктика сув сатҳларига қараб тўғри йўл олмоқда.
А23 нинг нафақат кенг, балки қалинлиги 400 метр ҳисобланади. Агар бу муз тоғини Европанинг энг баланд тоғи бўлган Лондондаги Шардга таққосланса, у бор йўғи 310 метрни ташкил қилади.