Жанубий Кореядаги фермерлар ҳукуматга 2 миллиондан ортиқ итни Сеул кўчаларига шунчаки қўйиб юбориш билан таҳдид қилмоқда. Бунга сабаб сифатида эса мамлакатнинг яқинда ит гўштини истеъмол қилишни тақиқлашга қарор қилгани сабаб сифатида кўрсатилган. Ислоҳотга қаршилар парламент биноси олдига йиғилиб, биринчи навбатда фермер хўжаликлари эгалари норозилик билдиришган.
Ит гўшти истеъмолининг тақиқланиши мазкур фермерларнинг бизнесига нуқта қўйади, шунинг учун улар ҳукуматга таҳдид қилишни бошлаган. Итларни сақлаб туришдан маъно ва уларни сақлашга жой йўқлиги сабабли фермерлар 2 млн.дан ортиқ итни пойтахт кўчаларига ҳайдаб юборишга ваъда беряпти. Ҳозирги вақтда Кореяда итлар ресторанлар ва снак-барлар учун худди сигир ва чўчқалар каби боқилади, улар асосан, 6 ойлик давридан 1 ёшга тўлгунгача бўлган давр ичида сўйилади.