Андижонда 46 ёшли эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди

25 ноябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги шахтада ишлаётган 46 ёшли эркак эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса соат 10:00 да «Муҳаммад Тош» конида содир бўлган. Эркак тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида устига тош юмалаб кетиб, босиб қолган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг хотини ва икки фарзанди бўлган. Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.