Қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Учтепа туманида 29 ноябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, 480 та ерли хонадонларда;
Улгуржи истеъмолчилар — 2 та.
Яккасарой туманида 30 ноябрь 11:00 дан 17:00 гача:
“Қушбеги” маҳалласи;
“Мерос” маҳалласи;
“Тўқимачи” маҳалласи;
“Муҳандислар” маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 42 та.
Бектемир туманида 30 ноябрь 10:00 дан 18:00 гача:
“Ҳусайн Байқаро” маҳалласи;
“Бектемир” маҳалласи;
“Олтинтопган” маҳалласи;
“Абай” маҳалласи;
“Мусаффо” маҳалласи;
“Соҳил” маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 284 та.