Қўшма Штатлардаги шифокорлар колоноскопия текшируви пайтида беморнинг ичакларида тирик чивинни топдилар. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу уларнинг фаолияти давомидаги биринчи ҳолат.
ОАВ ёзишича, Миссури штатидан 63 ёшли эркак колоноскопия ёрдамида йўғон ичакни мунтазам текширтиришга келган. Жараён давомида шифокорлар беморнинг ичакларида тирик чивинни топдилар. Ҳашарот меъда ширасининг таъсиридан омон қолган ва унга зарар етмаган
«У ерга қандай етиб келгани ҳали ҳам сир», — дея изоҳ берган мутахассислар.
Эркакнинг ўзи ҳам ошқозонида чивин қаердан келганини билмайди. Беморнинг фикрича, эҳтимол у чивин личинкаси бўлган мева ёки сабзавотларни истеъмол қилган. Колоноскопия текширувидан бир кун олдин, у шифокор тавсиясига кўра, фақат суюқлик ичган.
Америкаликнинг ошқозонидан чивин чиқарилганми ёки йўқми бу ҳақида хабар берилмаган.