Тошкентда Туркия фуқароси бўлган вояга етмаган қиз ўзини 6-қаватдан ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Кеча, 30 ноябрь куни соат 18:30 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз ўзини 6-қаватдан ташлаган. Қиз олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
У нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.
Аниқланишича, қиз Туркия фуқароси бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.