Эркаклар, аёлларга қараганда, гриппдан кўпроқ азият чекиши маълум бўлди

Тадқиқотга кўра, эркаклар шамоллаш ва гриппни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказиши аниқланган.

Эркаклар, аёлларга қараганда, гриппдан кўпроқ азият чекади, шунингдек, томоқ ва бўғимларда оғриқни кўпроқ ҳис қилади. Бу ҳақда британиялик диетолог Женна Ҳоуп маълум қилди.

Шифокорнинг тушунтиришича, эркаклар гриппдан кўпроқ азият чекиши уларнинг тана хусусиятлари билан изоҳлади. Унинг аниқлик киритишича, эркак жинсий гормони тестостерон иммунитет тизими фаолиятини пасайтиради, шунинг учун шамоллаш ва грипп аломатлари аёлларга нисбатан ўткирроқ сезилади ва узоқ давом этади.

«Аёлларда эса, мутлоқа бошқача. Чунки улар иммунитет тизими, эркакларникига қараганда янада чидамлироқ. Бунга эса, эстроген ва прогестерон гормонларининг кўплиги ёрдам беради», деган тадқиқотчи.