Олимларнинг тадқиқотлари инсонларни ҳайратга солишда давом этмоқда
Янги олиб борилган илмий изланишларга кўра, олимлар инсон ҳужайраларидан кичик жонли роботлар ясади. Берилган маълумотларга қараганда ушбу роботлар, бир кун яраларни ёки оғриқларни даволашда ёрдам беради.
Бу роботнинг номи «Антробот»
Хабарда айтилишича, бу изланишлар Африка панжали қурбақасининг эмбрионларидан қўлга киритилган кўк ҳужайралардан «Хенобот» номли дастлабки жонли роботларни яратган олимларнинг олдинги тадқиқотларга таянилган.
Тадқиқот муаллифларидан бири биолог, профессор Майкл Левин, антроботларнинг тўлақонли организм эмасликларини, чунки тўла ҳаёт кечириш босқичини эгалламаганлигини таъкидлади. Олимлар, тадқиқот жараёнида турли ёшдаги ва жинсдаги аноним донорларнинг ҳужайраларидан фойдаланилди.
Ишчи гуруҳ ясаган антроботлар бир-бирига ўхшамаслиги айтилди. Қўшимча олиб борилган изланишлар натижасида маълум бўлдики, ҳужайралар турли шаклларда бўлиб, баъзиси тўғри чизиқ ҳолатида, айримлари доира шаклида ҳаракатландилар. Лабораторияда 60 кунгача тирик қолдилар. Тадқиқотчилар бу изланишлар ҳали тугалланмаганлигини, мақсад антроботларнинг тиббий хизмат соҳасида фойдаланишга яроқлими ёки йўқлигини аниқлаш эканлигини айтишмоқда.
Буни билиш учун олимлар антроботларни тақлид қилиш учун тайёрланган инсон нейронлари асосида текширдилар. Улар жараёндаги ҳолатларни ҳали аниқ ўрганиб чиқишга улгурмаган бўлишсада, антроботларнинг ўсиш жараёнида эканлигини кўриб, ҳайратда қолишди. Шунингдек, антроботлар маълум чегарадагина ҳаётда бўлиб, лабораториядан ташқарида яшай олмайди.
(Интернет маълумотлари асосида тайёрланди)