Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига билдирган табригида бу йил Ўзбекистонда илк бор 8 миллион 200 минг тонна ғалла, 3 миллион 800 минг тонна пахта, 15 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 26 минг тонна пилла етиштирилганини айтиб ўтди.
Президент ўзбек деҳқончилик мактаби ривожланаётгани, аграр соҳа тараққиёти янги босқичга кўтарилаётганини қайд этган.