Лойиҳага кўра, халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 км узунликдаги “Тошкент-Самарқанд” пулли автомобиль йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.
Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган.