Тошкентда ичида ёш қизча бўлган лифт тормози ишламай, пастга қулади

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ичида ёш қизалоқ бўлган лифт тормози ишламай, пастга қулади. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, “Янги Дархон” маҳалласи 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифт тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб борди.

Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий.