Эркакларда ҳам климакс кузатилиши мумкинми?

Статистик маълумотларга кўра, 55 ёшдан ошган эркакларнинг 50 фоизи эректиль дисфункциядан азият чекади. Бу уйдирмамас, бор гап. Муҳими, илмий исботланган.

—Биласизми, 30 ёшгача бўлган эркаклар организмида тестостерон (эркаклар жинсий гормони) моддаси ошиб боради,—дейди Гулистон шаҳридаги «Аброр урология» клиникаси раҳбари, хирург-уролог, Қувондиқ Бултеков.—30 ёшдан ошган кишиларда бу модда ҳар йили бир фоизга камайиб бораверади. 11 фоизга етганида эркаклар климакси бошланади.

Энг муҳими, эркаклар климакси қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:

▫️Қорин пайдо бўлиши;
▫️Тез-тез чарчаб қолиш;
▫️Уйқунинг чуқур бўлмаслиги ёки уйқудан вақтли уйғониш;
▫️Аёлларга бўлган мойилликнинг сусайиши;
▫️Суякларнинг мўртлашиши;
▫️Терининг қуриб кетиши;
▫️Ажинларнинг пайдо бўлиши.

Ўзидан соғлом ва бақувват насл қолдиришни истаган эркаклар юқорида санаб ўтилган белгиларни сезиши билан уролог, андролог шифокорга мурожаат этиши лозим. Уролог, андролог кўригидан нафақат эркаклар, балки туғурукдан сўнг тўлишиб кетган аёллар ҳам ўтишлари зарур.