Етарли миқдорда сув ичиш семизликдан халос қилади

Кўп ҳолларда ортиқча вазн тоза сувни етарли даражада истеъмол қилмаслик фонида ҳосил бўлади. Сув парҳези қисман бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

Оддий сув семиз одамларга тезда вазн йўқотишга ёрдам беради. Хоҳлаган нарсангизни истеъмол қилинг, лекин шу билан бир қаторда ҳар соатда 100 мл иссиқ (40-45 C) сув ичинг. Самараси ажойиб бўлади.

Қабзиятдан азият чекадиганлар ҳам сув билан даволанишлари керак. Эрталаб оч қоринга секинлик билан 1-2 стакан қайнатилган илиқ сув ичинг.