Сенатнинг 48-ялпи мажлисида сенаторлар Тошкент шаҳри йўлларидаги ерусти пиёдалар ўтиш жойлари (кўприклар)да лифт ва эскалаторлар ишламаслиги туфайли пиёдалар, айниқса кексалар, ҳомиладорлар, ёш болалилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар турли қийинчиликларга дуч келаётганига тўхталди.
Хусусан, Муқимий («Новза» метро бекати), Абдулла Қодирий кўчаларидаги кўприкларда лифт ва эскалаторлар ишламаслигини, Муқимий ва Лутфий кўчалари кесишмасидаги 2 та кўприк ва Шота Руставели кўчасидаги кўприкда лифт ёки эскалаторнинг ўзи йўқлиги таъкидланган.
Масалани батафсил ўрганган ҳолда мутасадди идора ва ташкилотларга уларни ҳал қилиш чораларини кўришлари ҳамда натижалари юзасидан бир ой муддатда Сенатга ахборот киритишлари талаб қилинди.