Meta нинг эгаси Марк Цукерберг АҚШга қарашли Ҳаваида бошпана қуришни бошлади. Тахминан 100 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилаётган ушбу жой 5 минг квадрат майдонга қурилади, унда 30 та ётоқхона ва 30 та ҳаммом бўлади, дейилмоқда. Бинони қураётганлар эса проектнинг ниҳоятда сирли ҳолатда олиб борилаётганини айтишди. Цукербергнинг бу режаси ҳақида хабар топган ижтимоий тармоқ эгалари «У нимага тайёргарлик кўряпти?» дея савол беришмоқда. Бино ҳақдаги маълумотлар ҳақида хабар бериш мутлақо таъқиқланган. Муҳандислар ўзаро яширин пароллар орқали бир-бири билан мулоқот қилади. Ишчилар орасида ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар бўлса, улар ишдан четлатилган.
Мазкур бино қурилишига жами 270 миллион доллар сарфланиши тахмин қилиняпти. Ҳудудда турли мева сабзавотлар ҳам етиштирилиши, барча шарт шароитлар билан таъминланган бўлиши режа қилинган. Марк Цукербергнинг журналисти Ҳоффина Барр проект ҳақида маълумот беришни рад этди.