Биласизми, тўйдан олдин йигитлар қандай текширувлардан ўтиши керак?

Йигитлар тўйдан олдин қуйидаги текширувлардан ўтса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Инфекцияларга анализ — Кўп ҳолларда бу касалликлар ҳеч қандай белгиларсиз кечиши мумкин, лекин улар эркаклар жинсий ҳужайралари сифатига жиддий тасир кўрсатади. Шунингдек, бу инфекциялар аёлга ҳам ўтиб, бўлажак фарзанднинг соғлигига жиддий хавф туғдиради.

Гормонлар таҳлили — гормонлардаги ўзгаришлар эркакларда бепуштликка олиб келувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Гормонлар миқдорини қон таҳлили орқали аниқлаш мумкин.

Уруғланиш  ва соғлом фарзанд кўриш кўп жиҳатдан эркаклар спермаси сифатига боғлиқ. Спермограмма таҳлили орқали уруғ ҳужайраларнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш, эркаклар жинсий соғлигини баҳолашда катта аҳамиятга эга.

Эркакларнинг жинсий саломатлиги билан махсус шифокор уролог-андрологлар шуғулланади.