Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:
Барча ходимлар учун (иш кунидан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрель – пайшанба;
18 июнь – сешанба;
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январь – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.
Шунингдек, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги саналарга кўчирилди:
6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.